Жаҳон

Россияда судланганларнинг таксичилик қилиши тақиқланди

Янги қонун 2023 йил 1 мартдан кучга киради.

Россияда судланганларнинг таксичилик қилиши тақиқланди

 

Россия Президенти Владимир Путин судланганлик ҳолати бўлган шахсларнинг такси ва жамоат транспортида ишлашини тақиқлашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар бермоқда.

 

Хабарда айтилишича, ҳужжат 11 июнь куни расмий ҳуқуқий ахборотлар порталида чоп қилинган. Унга кўра, таксида қуйидаги жиноятлар учун судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, ишлаш тақиқланади: қотиллик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, одам ўғирлаш, талончилик, босқинчилик, жинсий дахлсизлик ва шахснинг жинсий эркинлигига қарши, жамият хавфсизлигига қарши, конституциявий тузим ва давлат хавфсизлигига қарши, инсоният тинчлиги ва хавфсизлигига қарши жиноятлар. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам содир этилган жиноятлар инобатга олинади.


Қуйидаги моддалар бўйича судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаганлар автобус, трамвай ва троллейбус ҳайдовчилари бўла олишмайди: жамият хавфсизлигига қарши, конституциявий тузим ва давлат хавфсизлигига қарши, инсоният тинчлиги ва хавфсизлигига қарши жиноятлар.


Қонун 2023 йил 1 мартдан кучга киради.


Россия қонунчилигига биноан, оғир жиноятлар учун судланганлик жазо муддати ўталгандан сўнг саккиз йил ўтиб, ўта оғир жиноятлар учун эса 10 йил ўтиб тугалланади. Бу ҳақда суднинг тегишли қарори қабул қилинади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда судланганларнинг таксичилик қилиши тақиқланди | Zamon.uz