Ўзбекистон

Сурхондарёда фуқаролар МИБ ходимларини тошбўрон қилди

Шундан сўнг 4 киши ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган.

Сурхондарёда фуқаролар МИБ ходимларини тошбўрон қилди

 

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида бир неча фуқаролар ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2022 йил 2-феврал кунги “Ноқонуний қурилишларни мажбурий тартибда буздириш” ҳамда “Нотурар ер майдонидан чиқариш ҳақида”ги суд қарори ҳамда МИБ Олтинсой тумани бўлимининг ижро ҳужжатига асосан, жорий йилнинг 8-июн куни соат 10:00 га мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган. Тегишли ташкилот ходимлари белгиланган жойга боришганида жавобгарлар уларга тўсқинлик қилиб, ижро ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатган ва маъсулларга тош ва ғишт бўлакларини отишган.

 

Оқибатда жамоат тартибини бузиб, давлат органлари ходимларига тан жароҳати етказган тўрт нафар фуқаро мажбурий тарзда туман ИИБга олиб борилиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда текширув ишлари ўтказилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сурхондарёда фуқаролар МИБ ходимларини тошбўрон қилди | Zamon.uz