Жаҳон

Францияда парламент сайловида рекорд даражада кам сайловчи қатнашди

Сайловнинг иккинчи босқичи 19 июнда бўлиб ўтади.

Францияда парламент сайловида рекорд даражада кам сайловчи қатнашди

 

Якшанба куни Францияда парламент сайловларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

 

Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 17:00 да сайловчиларнинг 39.42 фоизи овоз берган. Бу 2017 йилги парламент сайловларининг биринчи босқичига нисбатан паст кўрсаткич (ўшанда 40.75 фоиз кўрсаткич қайд этилган).

 

Францияда жами 48.7 миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга. Улар Миллий мажлис (парламентнинг қуйи палатаси) 577 депутатини сайлаши керак.

 

Биринчи босқичда ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиғини олиши талаб этилади. Иккинчи турда 12.5 фоиздан баланд овоз тўплаган номзодлар иштирок эта олади. У 19 июнь куни ўтказилади.

 

Ҳозирда икки альянс алоҳида ажралиб турибди. Улардан бири — Жан-Люк Меланшон бошчилигидаги “Бўйсунмас Франция” ўта сўл партияси бошчилигидаги коалиция ҳисобланиб, у Яшиллар, Социалистик ва Коммунистик партия билан “Янги халқ экологик ва социал иттифоқи деб аталади. У парламентда кўпчиликни эгаллашга ҳаракат қилмоқда, бу Меланшонга бош вазир лавозимини эгаллашга имкон беради.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Францияда парламент сайловида рекорд даражада кам сайловчи қатнашди | Zamon.uz