Жаҳон

Кейинги ўн йилда ядро қуроллари сони кескин кўпайиши мумкин

Ушбу масала юзасидан махсус ҳисобот эълон қилинди.

Кейинги ўн йилда ядро қуроллари сони кескин кўпайиши мумкин

 

Ядро арсеналлари камайиши жараёни секинлашди. Бу ҳақда Стокгольм тинчлик муаммолари халқаро  тадқиқотлар институти маълум қилди.

 

Институт ишлаб чиққан махсус ҳисоботда шу ҳақда сўз боради. Яқин ўн йил ичида ядро қуроллари сони кескин ошиши эҳтимоли мавжудлиги қайд этилган.

 

Бундан ташқари, ушбу оммавий қирғин қуроли қўллаш хавфи сўнгги йилларда максимум даражага етганига эътибор қаратилган. Россия-Украина можароси эса тўққиз ядро давлатлари орасида кескинликни оширган.

 

Институт тахминларига кўра, АҚШ, Россия, Хитой, Франция, Буюк Британия, Ҳиндистон, Исроил, Шимолий Корея ва Покистонда ядро каллаклари сони 12705 дан ошди. Бу ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан паст. 2021 йил январида уларнинг сони 13080 тани ташкил этганди.  Аммо институт маълумотларига кўра, бу асосан эски тизимларни сафдан чиқиши ҳисобига юз берган.

 

Россия ва АҚШ ҳисобига барча ядро қуролларининг 90 фоизи тўғри келмоқда. Хусусан, Москва дунёда энг йирик ядро арсеналига эга (5977 каллак; АҚШга нисбатан 550 тага кўп).

 

Бундан ташқари, сўнгги вақтларда Хитой ядро дастурини фаоллаштирмоқда: ҳозирда Пекин ихтиёрида ракеталар отиш учун 300 янги шахталар мавжуд.

 

“Совуқ уруш бошланганидан сўнг кузатилган ядро арсеналларининг глобал қисқариши тугаганининг яққол белгилари бор”, – деган институт илмий ходими Ханс М. Кристенсен.

 

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзолари бўлган давлатлар (АҚШ, Буюк Британия, Россия, Франция ва Хитой) 2022 йил 3 январида ўз ядро салоҳиятини камайтириш юзасидан берган баёнотларига қарамай, ушбу турдаги қуролларини такомиллаштиришда давом этмоқда.

 

Ҳиндистон ва Покистон ҳам шу йўлда, улар 2021 йилда ядро зарядларини етказиб бериш бўйича янги тизим яратган.

 

Аввалроқ Пентагон раҳбари ядро урушида ғолиблар бўлмаслигини айтганди.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кейинги ўн йилда ядро қуроллари сони кескин кўпайиши мумкин | Zamon.uz