Самарқандда психотроп дори сотувчилар ушланди
Улар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 10,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Самарқанд шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураши дапатраменти.
Маълум қилинишича, Департамент, ДХХ ҳамда Миллий гвардиянинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар О. У. ва Ш. А. лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.А. га 420 дона “Regapen” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 10,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







