Ўзбекистон

Таржимонликдан кимё муҳандислиги таълимигача: Тоʼрт фарзанднинг 35 ёшли онаси Умида Тиллабаеванинг “Карьера пивоти” ҳикояси

Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида юқори масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатган, халқаро миқёсдаги йирик лойиҳаларда иштирок этган ва бугун илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Тиллабаева Умида Махсумовна кўп қиррали фаолияти билан юртимизнинг муносиб фахрига айланган.

Таржимонликдан кимё муҳандислиги таълимигача: Тоʼрт фарзанднинг 35 ёшли онаси Умида Тиллабаеванинг “Карьера пивоти” ҳикояси

1987 йилда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида туғилган Умида Тиллабаева 2008 йилда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкентдаги филиалида бакалавриатни, 2014 йилда эса магистратурани тамомлаган. Олима бугунги кунда Ўзбекистонда кимё саноатини самарали бошқариш соҳасидаги етакчи мутахассислардан бири ҳисобланади.

 

    Қаҳрамонимизнинг профессионал фаолияти 2011 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ташкилотида ҳисобчи, таржимон лавозимларида ишлашдан бошланган. Шундан сўнг Умида хусусий секторда ҳам ўзини синаб кўрди. 2015 йилда “Ҳаппй Энглиш Зоне” номли болалар инглиз тили ўқув марказига раҳбарлик қилди. Иқтисодиёт соҳасида мустаҳкам ўрин эгаллаганига қарамай, 2021 йил декабрь ойидан бошлаб ўзининг профессионал йўналишида кескин ўзгариш ясади ва Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиалида Халқаро алоқалар бўлими мудири сифатида фаолият юритишни бошлади.

 

    “Кимё саноати Ўзбекистонда энг тез ривожланаётган соҳалардан бири бўлиб, модернизация ва янги технологияларни жорий этиш учун катта салоҳиятга эга. Аммо малакали мутахассислар етишмовчилиги шароитида кадрларни самарали бошқаришсиз барқарор ривожланишга эришиш қийин. Шу боис менинг тадқиқотимнинг асосий мақсади — меҳнат ресурсларини ривожлантириш ва саноатга инновацияларни татбиқ этишдир”, – дейди олима.

 

    Умиданинг таъкидлашича, айнан Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетидаги фаолияти мутахассис учун ҳақиқий тажриба майдони бўлган. У ерда олган билим ва кўникмалар кейинчалик кимё саноати учун муҳим бўлган бир қатор лойиҳаларда муваффақиятли иштирок этишига замин яратган. Шунингдек, кимё ишлаб чиқариш жараёнларида рақамли бошқарув, автоматлаштирилган мониторинг ва самарадорликни оширишга қаратилган ечимларни ўрганиш, кимё саноати учун зарур бўлган янги авлод мутахассисларини тайёрлаш юзасидан илмий асосланган таклифлар, хусусан, ривожланган давлатларнинг кимё саноати бўйича илғор тажрибасини таҳлил қилиб, Ўзбекистон шароитига мос вариантларни ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот иши учун янги билимлар тўплаш имконини берди.

 

    “Илмий-тадқиқот институтлари сабаб илм фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси ривожланмоқда. Давлат томонидан кимё саноатини ривожлантиришга оид стратегиялар ишлаб чиқилган. Хорижий ва маҳаллий сармоялар жалб қилиниб, янги корхоналар очиляпти, турли лойиҳалар амалга ошириляпти. Бу инвестиция ва давлат қўллаб қувватловидан дарак. Бироқ кадрлар ривожининг аниқ тизимисиз ҳақиқий инновацион иқтисодиётни қуриш мушкул, айниқса, кимё соҳасида. Автоматизация ва рақамли технологиялар янги малакаларни талаб қилади. Бизнес, таълим ва мутахассисларни қайта тайёр лашга катта эътибор қаратиш зарур. Илм-фан ва ишлаб чиқариш ўрта сидаги интеграция эса жуда муҳим”, – дейди қаҳрамонимиз.

 

    Умида Тиллабаеванинг фикрича, Ўзбекистонда кимё саноатидаги асосий муаммо – меҳнат бозори ва таълим тизими ўртасидаги номувофиқлик. Битирувчилар кўп ҳолда меҳнат бозорининг реал эҳтиёжларига тўлиқ мос келмайди. Айрим соҳаларда мутахассислар керагидан кўп, айримларида эса, мисол учун IT, муҳандислик, қурилиш, аграр соҳаларда малакали кадрлар танқис. Замонавий иқтисодиёт рақамли салоҳиятни талаб қилади, аммо аҳолининг катта қисми бу борада кўникмага эга эмас.

 

    Бу масаланинг ечими сифатида олима, энг аввало, таълим тизими ва бозор эҳтиёжлари ўртасида уйғунликка эришиш кераклигини таъкидлайди. “Ўқув дастурларини бозор талабига мослаштириб, СТEМ, яъни фан, технология, муҳандислик, математика соҳаларига эътиборни кучайтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, касб-ҳунар таълимига инвестициялар киритиш ва амалий машғулотлар орқали тажриба бериш жуда муҳим. “Dual education” каби моделлар бу йўлда яхши самара беради”, – дейди.

 

Шунингдек, университетлар қошида илмий-техник стартаплар, рақамли технологияларни жорий этиш, электрон меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва давлат томонидан инновацияларни қўллаб-қувватлаш муҳим чоралар сирасига киради. Янги Ўзбекистонда бу йўналишдаги ислоҳотлар ижобий ҳаракатлардан дарак бермоқда: ёш мутахассислар шаклланмоқда, стартаплар учун грант ва субсидиялар ажратиляпти; технопарклар ташкил этиляпти; инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиляпти. Буларнинг барчаси меҳнат ресурсларини замонавийлаштириш, рақамлаштириш ва инно вацион сиёсатни уйғун равиш да амалга оширишга хизмат қилади, - деб таъкидлайди у.

 

    Бугунги кунда Умида Тиллабаева ўз касбининг энг етук вакилларидан бири. Қаҳрамонимиз фаолияти давомида Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг барча талабаларини бирдек қўллаб-қувватлаб, келажакда республикамиз ривожига ҳисса қўша оладиган қимматли кадрлар бўлиб етишиши учун уларга зарур барча билим, кўникма ва мотивация улашиб келмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ ёшлар ҳам турли халқаро конференциялар, танлов ва лойиҳаларда фаол қатнашиб, нафақат университет, балки бутун Ўзбекистонни жаҳон миқёсида юксак савияда ҳимоя қилмоқда.

 

    Шунингдек, Умида “Инновацион иқтисодиёт шароитида меҳнат салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш (Ўзбекистон кимё саноати мисолида)” мавзусидаги диссертация устида ишламоқда.

 

    Илмий, профессионал соҳалардаги серқирра фаолият қаҳрамонимизни ижтимоий ва оилавий ҳаётда ҳам фаол бўлишдан чекламаган. Ҳозирда у 4 фарзанднинг меҳрибон онаси.

 

    Умида Тиллабаеванинг карьера фаолияти ҳали бунданда юқори натижаларни қайд этишига ишончимиз комил.

 

                                                                                                                                            Ниҳола Абдуваҳидова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Таржимонликдан кимё муҳандислиги таълимигача: Тоʼрт фарзанднинг 35 ёшли онаси Умида Тиллабаеванинг “Карьера пивоти” ҳикояси | Zamon.uz