Ўзбекистон

Абдураҳмонов Гофуржон Андижон шаҳрига ҳоким бўлди

Тайинловга қадар у “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқарув раисининг маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган.

Абдураҳмонов Гофуржон Андижон шаҳрига ҳоким бўлди

 

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Андижон шаҳар ҳокими этиб Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.


Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович 1976 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1998 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1994 йили Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси экспедитори, 2-тоифали ҳисобчиси, 1-тоифали ҳисобчиси, етакчи эксперти вазифасидан бошлаган.


1997-2022 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Андижон вилояти бўлими 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Андижон вилояти бўлими Пойтуғ филиали бошқарувчиси ўринбосари, Пахтаобод туман филиали бошқарувчиси, вилоят бўлими бошқарувчисининг ўринбосари, сўнг вилоят бўлими бошқарувчиси, Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғи, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқарув раисининг ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.


Тайинловга қадар Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқарув раисининг маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Абдураҳмонов Гофуржон Андижон шаҳрига ҳоким бўлди | Zamon.uz