АҚШ Франция билан қурол савдоси бўйича келишувга эришмоқчи
Томонлар ушбу масалани ҳал қилиш учун стратегик гуруҳ тузган.

АҚШ ва Франция қурол-яроғ савдоси юзасидан мулоқот бошлади. У Eurosatory 2022 кўргазмаси доирасида олиб борилмоқда.
Пентагоннинг маълум қилишича, музокаралар давомида Америка-Франция қурол савдоси бўйича стратегик гуруҳининг мажбуриятлари белгиланган. Икки давлат мудофаа ва ташқи ишлар вазирлиги вакиллари бу бўйича ҳужжат имзолаган. Унда стратегик гуруҳнинг бу йил яна бир маротаба учрашиши белгиланган.
Ушбу гуруҳ мудофаа бозорларига кириш ва трансмиллий келишувларнинг самарадорлиги, бундан ташқари, экспорт масалалари билан шуғулланади.
Бундан ташқари, мудофаа техникаси ва саноат базаларининг киберҳимояси юзасидан музокара ўтказиш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ дунёда ядро қуроллари сони ошиши хавфи мавжудлиги тўғрисида хабар берилганди.







