Байден 2024 йилда ҳам сайловларда иштирок этади
Оқ уй бу бўйича расмий маълумот берди.

Жозеф Байден 2024 йилги президентлик сайловида иштирок этади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди.
“Президент бир неча маротаба 2024 йилда номзодини илгари суриши айтган. Фикримча, у буни амалга оширади”, – деган матбуот котиби.
Бундан ташқари, у Байденнинг ёши сайловда иштирок этиш учун тўсиқ бўлмаслигини айтган. АҚШ етакчиси ҳозирда 79 ёшда.
Аввалроқ Байденнинг Саудия Арабистонига бориши тўғрисида хабар берилганди.







