Китоб туманига янги ҳоким тайинлaнди
Аввалги ҳоким бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Бугун, 14 июнь куни халқ депутатлари Китоб тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сессияда туман ҳокими А.Закиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилган. Депутатлар Пардаев Ўктам Бердимуродовични Китоб тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Ў. Пардаев 1978 йилда Қамаши туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.







