Уруш тугамагунча Украина Евроиттифоққа қўшилолмайди
Украина ташкилотга аъзо бўлиши учун мамлакатда жанговар ҳаракат тўхтатилиши керак.

Украина Европа Иттифоқига қўшилиш учун мамлакатда жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши керак, деди Франсия ташқи ишлар вазирининг Европа ишлари бўйича делегати Клеман Бон. Унга кўра, Украинанинг аъзолик шартлари уруш тугаганидан кейингина муҳокама қилиниши лозим.
Бир кун аввал Еврокомиссия Украина, Молдова ва Грузиянинг ЕИга аъзоликка номзод мақомини бериш ҳақидаги аризалари бўйича дастлабки мунозаралар ўтказган.
Европа комиссияси 17-июн куни мамлакатларнинг аризалари юзасидан қарор қабул қилиши кутилмоқда. Аммо Европа Иттифоқи етакчилари бу масалани келаси ҳафта муҳокама қилади.







