Ўзбекистон

Асосий мақсад шаҳар аҳолисини кўпайтириш эмас, уларни яшаш учун қулай ҳудудга айлантириш — Жаҳон Банки эксперти

Тошкентда Ўзбекистондаги урбанизация жараёнлари бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Асосий мақсад шаҳар аҳолисини кўпайтириш эмас, уларни яшаш учун қулай ҳудудга айлантириш — Жаҳон Банки эксперти

 

Урбанизация — иқтисодий тараққиётнинг асоси. Дунёнинг ривожланган давлатларда аҳолининг катта қисми шаҳарларда яшайди. Шаҳарлар илм-фан, маданият ва иқтисодий фаолликнинг маркази бўлиб қолмоқда.

 

Ўзбекистонда ҳам бу йўналишда кенг қамровли ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, 2030 йилга қадар шаҳар аҳолиси улушини 65 фоизга етказиш, замонавий, ихчам ва экологик қулай шаҳар инфратузилмасини яратиш ҳамда Республикада урбанизация жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсад қилинган.

 

Масалан, “Янги Ўзбекистон” массивлари замонавий шаҳар талабларига тўла жавоб беради. Хусусан, бу ерда аҳоли ихчам жойлашади, яшил ҳудудлар ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, Республикада “миллионер шаҳарлар” сонини кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, яқин истиқболда Самарқанд ва Наманганни шундай типдаги шаҳарларга айланади.

 

Бугун Тошкентда Жаҳон банкининг “Вақт келди: Ўзбекистон қандай қилиб урбанизациядан барқарор ривожланишнинг асосий омили сифатида фойдаланиши мумкин?” ҳисоботининг тадқиқоти бўлиб ўтди. Унда шаҳарсозликни ривожлантириш бўйича экспертлар ўзаро фикр алмашди.

 

Хусусан, юқорида қайд этилган ҳисоботнинг асосий муаллифларидан бири, Жаҳон банкининг шаҳарсозлик тараққиёти бўйича мутахассиси Дмитрий Сиваев муҳим таклифлар берди.

 

Унинг сўзларига кўра, замонавий шаҳарлар аҳоли яшаши учун қулай, ихчам ва экологик жиҳатдан барқарор бўлиши лозим. Бунга мисол сифатида Лондон шаҳри келтирилди.

 

“Масалан, мен Лондонда яшаганимда, шаҳар ташқарисидан марказгача 20 дақиқада етиб борардим. Сабаби, Лондон — яхши ишлайдиган шаҳар”, — деб қайд этди эксперт.

 

Сиваев урбанизация ва иқтисодий тараққиёт омиллари бирлашган тақдирда катта натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

 

“Ўзбекистонда урбанизацияни ривожлантириш учун катта мақсадлар қўйилган. Аммо асосий мақсад — шаҳарларда аҳоли сонини кўпайтириш эмас, балки шаҳарни одамлар яшаши учун қулай ва хавфсиз ҳудудга айлантириш”, — деб таъкидлади у.

 

Мамлакатда айрим шаҳарлардаги баъзи камчиликлар ҳам қайд этилди. Масалан, Наманган шаҳри мисолида сўнгги йилларда у тўхтовсиз ўсгани, аммо янги қурилган бинолар анча тартибсиз ҳолатда барпо этилганига эътибор қаратилди.

 

“Шаҳар анча чўзилиб кетган. Шу сабабли маълум вақтдан сўнг бу ерда тирбандликлар кўпайиши мумкин”, — деди Сиваев.

 

Тадбир давомида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, эксперт жамоалари ва олимлар фикри эшитилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.