Ўзбекистон

Олмалиқ шаҳрида кучли портлаш содир бўлди

Ҳолат бўйича ФВВ маълумот берди.

Олмалиқ шаҳрида кучли портлаш содир бўлди

 

Бугун, 15 июнь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган корхона биносида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича,  воқеа соат 17:55 да Олмалиқ шаҳридаги “Ammafos-Maksam” корхонаси ҳудудида ижарада фаолият юритаётган “MAXAM-UZBEKISTON” қўшма корхонасининг Реахит ишлаб чиқариш цехида юз берган. Ҳодисага технологик жараённинг бузилиши сабаб бўлган. 


Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ушбу цехнинг бино конструкциялари бузилган. Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган. 


“Айни вақтда жабрланган фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмасида, шифокорлар назоратида, аҳволи қониқарли. Содир бўлган вазият оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади”— дейилади хабарда.


Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ИИВ, Миллий Гвардия ва бошқа ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"