Тошкентда автобус автоҳалокатга учради
Ҳодисага ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотиши сабаб бўлган.

Бугун, 15 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида “Isuzu” русумли автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 08:30 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги Олий Мажлис биноси рўпарасида содир бўлган. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи М. А. автобус руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги металл ёритгич устунига бориб урилган.
“ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар аниқланмади. Автобусда йўловчилар бўлмаган”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








