Жаҳон

Украина халқининг жасорати дунёни илҳомлантирмоқда—Байден

АҚШ Президенти Украина учун яна 1 млрд доллар ажратилишини маълум қилди.

Украина халқининг жасорати дунёни илҳомлантирмоқда—Байден

 

АҚШ президенти Жо Байден Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилиб, Украинага хавфсизлик учун яна 1 миллиард доллар ёрдам кўрсатилишини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.


Президент Байден АҚШ Украинани қўшимча артиллерия ва қирғоқ мудофаа қуроллари, шунингдек, илғор ракета тизимлари учун ўқ-дорилар билан таъминлаётганини ҳам айтиб ўтган.


Бундан ташқари, 225 миллион долларлик гуманитар ёрдам пакети ажратилди. Маблағлар хавфсиз ичимлик суви, зарур тиббий буюмлар, шунингдек, украиналикларни озиқ-овқат, уй-жой ва асосий эҳтиёжлар учун маблағ билан таъминлашга йўналтирилади.


“Украина халқининг жасорати, чидамлилиги ва қатъияти дунёни илҳомлантиришда давом этмоқда. Қўшма Штатлар иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиз билан ўз озодлиги учун курашаётган Украина халқини қўллашда давом этади”, — деди Оқ уй раҳбари.

 

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

custom img

Дубайдан Тошкентга йўловчиларсиз парвоз амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник рейс учирилди.

custom img

"Эронга қарши операцияни қанча керак бўлса, шунча давом эттиришга тайёрмиз" — Трамп

Дастлаб барча ҳаракатларни 3–4 ҳафта ичида якунлаш режалаштирилганига қарамасдан амалиёт муддати чўзилиши ҳам мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"