“Тошкент – Волгоград” йўналишида поезд ҳаракати тикланмоқда
Қатнов 25 июндан амалга оширилади.

“Тошкент – Волгоград – Тошкент” йўналишларида йўловчи поезд ҳафтанинг шанба куни соат 23:58 да “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва сешанба куни соат 09:56 да Россия Федерациясининг “Волгоград” темир йўл вокзалига етиб боради.
Волгограддан эса сешанба куни соат 19:59 да жўнаб кетиб, “Тошкент-Марказий” вокзалига жума куни соат 06:54 да етиб келади.
Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқал билиб олиш мумкин.
Маълумот учун, касса бадали тўланмаслиги ҳисобига электрон чипта сотиб олиш арзонроқ бўлади.







