Ўзбекистон

Андижонда умумий овқатланиш ошхонаси ёниб кетди

Ҳодиса жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

Андижонда умумий овқатланиш ошхонаси ёниб кетди

 

Бугун, 17 июнь куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманида умумий овқатланиш биносида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 


Маълум қилинишича, соат 06:52 да Марҳамат тумани “Ўзбекистон” МФЙ Ипак йўли кўчасида жойлашган “Бешбола” умумий овқатланиш ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:56 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:08 да қуршаб олинган ва соат 07:58 да тўлиқ бартараф этилган. 


Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ошхона 3-қаватининг тахминан 250 квадрат метр майдонида бинонинг том, шифт ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Андижонда икки қаватли савдо марказининг ертўласида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.