Ўзбекистон

Ҳукуматнинг парламентга ҳисоботларини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш таклиф қилинди

Айни дақиқаларда Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ҳукуматнинг парламентга ҳисоботларини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш таклиф қилинди

 

Ҳозиргача комиссия аъзолари томонидан келиб тушётган таклифлар кўриб чиқилди.

 

Бундан ташқари, йиғилиш қатнашчилари таҳлиллари тингланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси аъзоси Шарофиддин Назаров икки муҳим масалада таклиф берди.

 

Биринчидан, ҳукуматнинг парламентдаги чиқишлари масаласини конституцион мустаҳкамлаб қўйиш тавсия қилинди. Бунда сўнгги йилларда ижро ҳокимияти вакилларининг парламентдаги чиқишлари таҳлил қилинди.

 

Конституциявий комиссия раиси Акмал Cаидов ушбу таклифни қўллаб-қувватлади.

 

“Бу мамлакат сиёсий ҳаётида парламентнинг ролини оширади. Парламент назорати кучайишига сабаб бўлади”, – деб қайд этди раис.

 

Иккинчи таклиф бола ҳуқуқлари бўйича вакил сайланиши масаласини конституцияда мустаҳкамлаш масаласида бўлди. Бу ҳам комиссия аъзолари томонидан маъқулланди ва кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига жўнатилди.

 

Акмал Саидов 21 июнь куни ЮНЕСКО билан ҳамкорликда бола ҳуқуқлари бўйича йирик тадбир ўтказишини маълум қилди. Унда 40 дан ортиқ давлатлар конституцияларида бола ҳуқуқларининг акс этиши масаласи кўриб чиқилади. Бу борада якуний хулоса ҳамда таклифлар берилади.

 

Аввалроқ Конституцияга ўзгартириш бўйича таклифлар юзасидан энг фаол партиялар маълум бўлганди.

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

18–22 октябрь кунлари халқаро тадбирлар сабаб шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.