Ўзбекистон

Оҳангаронда 200 дан ортиқ хотин-қиз агробизнесни ўрганмоқда

“Аграр соҳа аёллари” уюшмаси томонидан мазкур туманда улар учун амалий семинар ташкил этилди.

Оҳангаронда 200 дан ортиқ хотин-қиз агробизнесни ўрганмоқда


14 июнь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси томонидан “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг “яшил иқтисодиёт”га инклюзив ўтишини қўллаб-қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш (UAKIS)” лойиҳаси доирасида шахсий ёрдамчи хўжаликларда сигирларни тўғри парваришлаш, соғлом насл олиш, маҳсулдорликни ошириш ва етиштирилган сутни кооперация асосида қайта ишлашни ташкил этишга қаратилган амалий семинар бўлиб ўтди.


Маълумотларга кўра, етиштирилаётган чорвачилик маҳсулотларининг 94 фоиздан ортиғи шахсий-ёрдамчи хўжаликларига тўғри келиб, бунда сут ишлаб чиқариш алоҳида аҳамиятга эга. Оҳангарон тумани тупроқ-иқлим шароити чорвачиликка мос бўлгани, аҳолининг чорва молларини парваришлаш ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги тажрибаси ва имкониятидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида бир қатор қарорлар, давлат дастурлари қабул қилиниб, туманда сут ва гўшт ишлаб чиқариш хажмлари ортиб бормоқда. 


“Лойиҳа натижасида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турлари, қишлоқ аҳолиси даромадлари кўпаяди, туманда экологик вазият яхшиланади, бу эса туман аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашни яхшилашга, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга, аҳоли ва қашшоқликни камайтиришга бевосита таъсир қилади”, — Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Адиба Ахмеджонова.


Таъкидланишича, маиший шароитда сут етиштиришнинг янги технологиялари, шунингдек, сут маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш соҳасида орттирилган тажриба ва кўникмалар Тошкент вилоятининг бошқа туманларига ҳам етказилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Оҳангарон туманида қиймат занжирини яратиш мақсадида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида сут тайёрлашда ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳада илғор замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича янги лойиҳани ишлаб чиқади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Оҳангаронда 200 дан ортиқ хотин-қиз агробизнесни ўрганмоқда | Zamon.uz