Ўзбекистон

Ўзбекистонда сариқ рангли тарвуз етиштирилмоқда

Янги нав қизил тарвузга қараганда тезроқ пишади ва уруғи бўлмайди.

Ўзбекистонда сариқ рангли тарвуз етиштирилмоқда

 

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Имронбек Шаҳруза МЧЖ" фермер хожалигида уруғи Жанубий Кореядан келтирилган “Riamo” навли сариқ тарвуз етиштирилмоқда. Бу ҳақда “Агро информ” нашри хабар берди. 


Қайд этилишича, 2015 йилда ташкил этилган ушбу хўжаликнинг умумий экин майдони 86 гектар бўлиб, шундан уч ярим гектарида сариқ (икки йилдан бери ҳосил олинмоқда) ва қизил тарвуз экилган. 


Сариқ тарвуз чет эллик селеционер олимлар томонидан ёввойи ва маданий тарвузни чатиштириш орқали олинган гибрид ҳисобланади. Илк ҳосил Ўртаер денгизи мамлакатларидан олинган бўлса, бугун бутун дунё бўйича етиштирилмоқда. Ташқи коринишдан сариқ тарвузлар овалсимон ёки думалоқ бўлади. Пўсти яшил, силлиқ ёки йўл-йўл рангда. Сабзавотнинг ичи сариқ рангда ҳамда вазни ўртача 1,5 килограмдан 4-5 килограмгача бўлади.


Сариқ тарвузнинг уруғлари камроқ ёки умуман бўлмайди. Таъми манго, лимон ва ананасга ўхшаб кетади. Сариқ тарвуз навлари қизилга қараганда сал олдинроқ пишади, яъни тезпишар саналади. 


Сариқ тарвуз таркибида A, B1, B2, B5, B6, B9, E, C, PP витаминлари бор. Шунингдек, калций, калий, магний, темир, натрий, фосфор моддаларига сероб. У иммун тизимига ижобий таъсир қилади, турли инфекция, вирусларга қарши курашишда ёрдам беради. Энг муҳими, сариқ тарвуз парҳезда бўлган, аллергияси бор одамлар учун фойдали.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда сариқ рангли тарвуз етиштирилмоқда | Zamon.uz