Ўзбекистон

Тошкентда югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилмоқда

ИИВ ЙҲХХ автомобиллар ҳаракати чекланадиган ҳудудларни маълум қилди.

Тошкентда югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилмоқда

 

19 июнь куни Тошкент шаҳрида “Ёшлар ойлиги” доирасида Олий ҳарбий ўқув юртлари курсантлари ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирокида “Ватан қалқони” номли югуриш бўйича мусобақа ўтказиади. Шу муносабат билан пойтахтнинг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди. 


Маълум қилинишича, 18 июнь куни соат 17.00 дан 19 июнь куни соат 09.00 гача бўлган вақт оралиғида Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чоррахасигача бўлган ҳудуд автомашиналар ҳаракати учун ёпилади.


19 июнь куни соат 05.30 дан 09.00 гача бўлган вақт оралиғида қуйида келтирилган кўчаларда автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади:


—  Бешёғоч ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан, Бешёғоч кўчаси бўйлаб Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
—  Олмазор ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан, Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳаси ва Афросиёб ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасигача;
—  Ислом Каримов ва Олмазор кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
—  Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Матбуотчилар кўчалари чорраҳасигача;
—  Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми.


“Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, — дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилмоқда | Zamon.uz