Жаҳон

Европада қишга ғамлаб қўйилган газдан фойдаланиш бошланди

2023 йил январида ЕИ бутунлай ёқилғисиз қолиши мумкин.

Европада қишга ғамлаб қўйилган газдан фойдаланиш бошланди

 

Европа қишки заҳира газларидан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

 

Бунга асосий сабаб Россиядан етказиб бериш ҳажмининг камайиши бўлган. хусусан, Франция, Италия, Австрия ва Германияга газ етказиш қисқарган. Бу “Газпром”нинг Siemens газ қувурида таъмирлаш ишлари сабаб газ етказиб беришни тўхтатгани билан боғлиқ.

 

Апрел ўрталаридан буён Европа ерости газ омборларида заҳиралар камайган. Сўнгги маълумотларга кўра, улар 1 фоизга пасайган. Одатда ёз мавсумида ушбу омборлар тўлдирилади ва қишнинг ўртасига қадар сақланади.

 

Wood Mackenzie Ltd. Компаниясининг пессимистик прогнозларига кўра, “Шимолий оқим” газ қувури бутунлай тўхтатилган тақдирда Европада иситиш мавсуми бошланишига қадар ЕИ белгилаган даражадан кам газ заҳиралари қолади. Бундай шароитда январда ёқилғи бутунлай тугайди.

 

Аввалроқ "Saudi Aramco" компанияси раҳбари энергетика танқислигининг олдини олиш учун нефть-газ тармоғига инвестиция киритишни таклиф қилганди.

 

custom img

Очлик хавфи кучаймоқда: 2030 йилда 520 млн киши оч қолиши мумкин

Яқин Шарқдаги можаронинг озиқ-овқат нархлари, энергия ва ўғитлар бозорига хавф солмоқда.

custom img

Исроилга визасиз кириш: Қозоғистон фуқаролари бемалол йўл олиши мумкин

Бу Қозоғистонни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказда Исроилга визасиз кириш имконига эга биринчи давлатга айлантиради.

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"