Андижонда икки нафар бола ўз уйида ўлдириб кетилди
Шундан сўнг улар уй ҳовлисига кўмиб қўйилгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқда Андижон шаҳрида 3 ва 8 ёшли болалар ўз яшаш хонадонида ўлдириб кетилгани ва уй ҳовлиисига кўмиб қўйилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Маълум бўлишича, Андижон шаҳар Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган С. Ў. ва Р. Ў нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан ўтказилмоқда. Тергов ҳаракатлари шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинган.








