Бугун Тошкентда айрим кўчалар 12 соатга ёпилади
ИИВ ЙҲХХ чеклов сабабини маълум қилди.

Бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида U-23 Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларида соат 12:00 дан соат 24:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Унга кўра,
— Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
— Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
ИИВ ЙҲХХ юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қилади.







