Ўзбекистон–Саудия Арабистони ўртасидаги футбол баҳси якунланди
Ўйинда саудияликлар 2:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

Бугун, 19 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда саудияликлар Ўзбекистон устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи бўлим аввалида Ал-Гамди ҳисобни очди. 74-дақиқада Ал-Бурайкан орадаги фарқни иккитага етказди.
Шу тариқа “саҳро лочинлари” иккинчи ўрин билан чекланди ва Ўзбекистон U-23 Осиё кубогининг кумуш медалини қўлга киритди.








