Бош вазир Беларусга борди
У ЕОИИнинг ҳукуматлараро кенгаши мажлисида иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Беларусга ишчи тариф билан борди. Бу ҳақда Беларусь ҳукумати хабар берди.
Уни аэропортда беларуслик ҳамкасби Роман Головченко кутиб олган. Арипов Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади. Ушбу тадбир 20-21 июнь кунлари Минскда бўлиб ўтади.
Аввалроқ Абдулла Ариповнинг Қирғизистонга ташриф билан боргани тўғрисида хабар берилганди.







