Лукашенко сентябрда Ўзбекистонга келади
Бу ҳақда Беларусь бош вазири маълумот берди

Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Беларусь бош вазири Роман Головченко маълум қилди.
Ташриф сентябрь ойига мўлжалланган. Беларусь раҳбари ШҲТ саммитида иштирок этиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, у Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокара ўтказишни режалаштирган.
Аввалроқ Абдулла Ариповнинг Беларусга боргани тўғрисида хабар берилганди.







