Жаҳон

Нур-Султон Россияга қарши иқтисодий санкцияларга қўшилдими?

ОАВда Россиянинг 1700 вагон кўмири Қозоғистон ҳудудида тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Нур-Султон Россияга қарши иқтисодий санкцияларга қўшилдими?

 

 

Қозоғистон саноат ва инфратузилма тараққиёти вазирлиги бу хабарларни инкор этди.

 

“Саноат ва инфратузилма тараққиёти вазирлиги транспорт қўмитаси расман маълум қиладики, ушбу хабарлар фейк ҳисобланади”,– дейилади вазирлик баёнотида.

 

Вазирлик аслида мамлакат ҳудудида ҳеч қандай 1700 вагон кўмир йўқлигини маълум қилган. Шу билан бирга темирйўл линияларида ҳеч қандай кўмир ортилган вагонлар мавжуд эмас.

 

“Темирйўлларда ҳеч қандай узилишлар йўқ — экспорт ва импорт одатдаги тартибда амалга оширилмоқда”, – деб қайд этилган баёнотда.

 

Саноат ва инфратузилма тараққиёти вазирлиги бу фейк маълумотларни икки давлатнинг ҳамкорлик алоқаларини бузишга қаратилганини таъкидлаган.  

 

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Россия орденини олишдан бош тортгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Аммо бу кейинчалик Кремль томонидан инкор этилди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.