Россияда коронавирус юқтириш ҳолати кўпаймоқда
Бир суткада 2,6 мингдан ортиқ кишида инфекция аниқланди.

Россияда коронавируснинг янги ҳолатлари кўпаймоқда. Ўтган суткада 2,6 мингдан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар бермоқда.
Бир кунда 600 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилди, 54 нафар бемор COVID-19 туфайли вафот этди.
Тезкор штаб маълумотларига кўра, мамлакатнинг 24 та нуқтасида касалхонага ётқизилганлар сони кўпайган. 39 та ҳудудда эсда бунинг акси кузатилган. 22 та ҳудудда вазият ўзгаришсиз қолган.








