Жаҳон

Хитойда буғдой ва саримсоқ пиёз эвазига уй сотиб олиш имконияти пайдо бўлди

Бу имконият мамлакатда кўчмас мулкка талаб пасайиши фонида юзага келган.

Хитойда буғдой ва саримсоқ пиёз эвазига уй сотиб олиш имконияти пайдо бўлди

 

Хитойнинг Central China Real Estate қурилиши компанияси янги қурилган уйлар учун озиқ-овқат маҳсулотларида тўлов қилишга рухсат берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

 

Бундан ташқари, дастлабки тўлов сифатида фермерлар саримсоқ пиёз ёки буғдой кўринишидаги маҳсулотларни киритиши мумкин. Хусусан, улар 160 минг юанлик буғдой билан тўловни амалга ошириши имкони яратилган. Бундан кўзланган мақсад Хэнань провинцияси, Шанцю шаҳридаги River Mansion тураржой комплекси қурилишини тугатишдан иборат. Ҳозирда Хитойда кўчмас мулкка бўлган талаб кескин пасайган. Компания ўз лойиҳаларига кўпроқ харидор жалб қилиш учун шу ишга қўл урган.

 

Бу келишув фермерларга катта қулайлик яратади: Central China буғдойнинг бир килограммини 4 юанга баҳолаган. Давлат эса унга максимал 3-3.1 юань тўлайди. Бундан бир ой илгари компания саримсоқ пиёзнинг 1 килограммига 10 юань таклиф қилганди.

 

Аввалроқ Хитой ва Россияни боғловчи темирйўл кўприги қурилиши якунланганди.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитойда буғдой ва саримсоқ пиёз эвазига уй сотиб олиш имконияти пайдо бўлди | Zamon.uz