Жаҳон

Европа дипломатияси самарасиз — Болгария президенти

У ЕИнинг хавфсизлик ва ташқи сиёсатдаги ҳаракатларини танқид қилди.

Европа дипломатияси самарасиз — Болгария президенти

 

Европа дипломатияси Украинадаги низонинг олдини ололмади ҳамда ушбу инқирозда ўзининг самарасиз эканини намойиш қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Болгария президенти Румен Радев маълум  қилди.

 

“Дипломатия Украинадаги низони тўхтатишга улгурмади ва чекинишда давом этмоқда. Агрессия ва урушга барҳам берадиган қатъий  сиёсат етишмаяпти. Можаро оқибатида нафақат низо томонлари ҳар куни қурбон бермоқда, балки бутун Европа иқтисодиёти зарар кўряпти”, – деган у.

 

Радевнинг фикрича, “совуқ уруш” якунидан сўнг Европа тинчликни сақлаб қолишга, мудофаа ва ҳавфсизлик ҳамда дипломатия соҳаларини мустаҳкамлашга етарли эътибор бермади.

 

“Биз бир саволни ўртага ташлашимиз керак: Нима учун дипломатия ракета ва бомбалар ортидан юриши керак”, – деб қўшимча қилган сиёсатчи.

 

Аввалроқ АҚШ ва Европа Украинада эҳтимолий ярашув масаласини муҳокама қилгани тўғрисида хабар берилганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа дипломатияси самарасиз — Болгария президенти | Zamon.uz