“Тўпaланг” сув омборидан сув чиқиши сабаби маълум қилинди
Афғонистонда содир бўлган зилзиланинг бунга таъсири йўқлиги айтилмоқда.

Кеча, 22 июнь куни “Тўпaланг” сув омборидан сув тошганди. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ мутахассислари ҳолат юзасидан маълумот берди.
“Сув омборида янги ишга туширилаётган ГЭСнинг модернизация вақтида сув қувуридаги босим ортган. Секундига 40 тонна оқаётган сув автоматик равишда бошқарилмай қолган ва сув каналга оққан. Каналдаги сиғим эса секундига 160 тонна сувни ҳам бемалол оқиза олади. Одамлар вазиятдан фойдаланиб, каналда оқаётган сувларни видеога олиб, ваҳимали, нотўғри ахборот тарқатишган. Сув омборида ҳеч қандай муаммо йўқ”, - дейди АЖ Ахборот хизмати раҳбари Равшан Байкулов.
Афғонистонда содир бўлган зилзиланинг бунга таъсири борми?
“Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика ва Хост вилоятларида содир бўлган зилзиланинг Тўполанг сув омборига умуман таъсири йўқ. Бу борада, Тўполанг сув омбори мутлақо хавфсиз. Мазкур зилзиланинг Ўзбекистонга, бевосита Сурхондарё вилоятига сезилиш кучи тахминан 3 балл (281 км) ни ташкил этган”, - дейди АЖ Хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Нодир Артикбаев.







