МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари учрашди
Ушбу йиғилиш Москвада бўлиб ўтган.

Москва шаҳрида МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгашининг 80 сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Учрашув якунларига кўра, бир қатор муҳим келишувларга эришилган. Хусусан:
- Дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият муҳокама қилинган;
- Миналаштирилган ҳудудларни тозалаш мақсадида гуманитар қўшма бўлинма тузилади;
- Ягона ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини ривожлантиришни молиялаштириш масаласи кўриб чиқилган;
- Қўшма алоқа тизимлари ривожланиши ҳолати таҳлил қилинган;
- Авиация парвозлари хавфсизлиги масаласи кўриб чиқилган;
- МДҲ доирасида “Тинчликка қўшган ҳиссаси учун” медалини таъсис этиш маъқулланган.
Аввалроқ Абдулла Ариповнинг Беларусга боргани тўғрисида хабар берилганди.







