Хитойда блогерларга тиббиёт ва ҳуқуқ масалаларида гапириш тақиқланди
Аммо агар уларда зарур маълумот бўлса, бунга рухсат берилиши мумкин.

Хитойда блогерларга зарур маълумотга эга бўлмасдан туриб тиббиёт ва ҳуқуқшунослик мавзуларида гапириш тақиқланди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Эндиликда “янада юқори профессионал даража” талаб этиладиган контент учун блог эгалари зарур малакага эга бўлиши ва уни платформага тақдим этиши керак бўлади. Хитой радио ва телевидение давлат бошқармасининг маълум қилишича, фақатгина шундан кейин улар ушбу масалалар ҳақида гапира олади.
Аввалроқ Хитойда буғдой ва саримсоқ пиёз эвазига уй сотиб олиш имконияти пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди.







