Жиззахда вентилятор сабаб уй ёниб кетди
Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Бугун, 25 июнь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 9:10 ларда Жиззах вилояти ФВБ тезкор бошқарув марказига Шароф Рашидов тумани “Хайробод” МФЙ Бобуртепа кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари чиқарилган ва аланга соат 9:49 да батамом ўчирилган. Ҳодиса оқибатида хонадоннинг 20 квадрат метр майдонида бинонинг шифт қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.
Қаровсиз қолдирилган вентилятор ёнғинга сабаб бўлган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.








