Тошкентда нонлар орасида наркотик ташиётган шахс ушланди
У Намангандан пойтахтга келаётган вақтида қўлга тушган.

Жорий йилнинг 18 май куни Тошкент вилоятида нонлар орасида наркотик модда ташиётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шу куни Наманган–Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Кобальт русумли автомашина тўхтатиб, текиширилган. Текширув давомида автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро (1963 йида туғилган) С. У. га тегишли полиетилен пакет ичида нонлар орасига яширилган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган ва ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ангрен шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








