Фарғонада йигит рашк туфайли севган қизини уриб, териб кетди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Фарғона вилоятида йигит таниши бўлган қизни кўча ўртасида уриб кетгани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Данғара туманида яшовчи фуқаролар А. Д. ва Н. Т. (аёл) ўртасида рашк туфайли келишмовчилик юзага келган. Бунинг оқибатида “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида А. Д. Н. Т. ни қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб воқеа жойидан кетиб юборган.
Ҳозирда мазкур холат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Данғара туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








