Журналистиканинг кекса устунлари
Бугун уларни эсламаслик мумкин эмас.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ҳодимлари куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев иштирок этиб, журналистиканинг забардаст вакиллари, фахрий қаламкашлар ва соҳанинг етук намёндаларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар топширди. Хусусан, салкам бир асрлик тарихга эга “Тошкент ҳақиқати” газетасининг фидойи журналистлари фаолияти алоҳида эътироф этилди.
“Йўқолсин цензура деб бонг урамизу, шу кунгача етиб келишнинг ҳам ўзи бўлмаган. Туркистонда босиб чиқарилиши бошланган илк газеталар ҳам албатта ўша давр тузими манфаатларига кўра ахборот тарқатган. Ҳақиқатни қўлида маҳкам тутган журналистларнинг маёғи ўз бошига таёқ бўлиб тушган.
“Тошкент ҳақиқати” (“Ташкентский правда”) газетаси журналистлари ўзбек босма ОАВнинг “тирик энциклопедиялари” ҳисобланади. Улар бугунги куннинг ҳақиқий тақдирланиши керак бўлган соҳа ходимларидир”,—деди Зойир Мирзаев ўзининг табрик нутқида.
Шунингдек, тадбир давомида барча туман ва шаҳар газеталари таҳририятига замонавий компьютер тўпламлари совға қилинди.








