Жаҳон

Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия Каспий денгизи орқали савдони янада кенгайтирмоқчи

Бугун Бокуда уч давлат ташқи ишлар ва транспорт вазирлари учрашади.

Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия Каспий денгизи орқали савдони янада кенгайтирмоқчи

 

27 июнь куни Бокуда Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия ташқи ишлар ҳамда транспорт вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

 

Туркия ТИВ баёнотига кўра, ушбу учрашувдан кўзланган мақсад уч давлат манфаатларига мос келадиган масалаларни мувофиқлаштириш ҳамда минтақавий алоқаларни кучайтиришдан иборат.

 

Вазирлар Каспий денгизи орқали ўтадиган Шарқ-Ғарб транспорт йўлагининг салоҳиятини янада оширишни ҳам кўриб чиқади. Айнан транзит масаласи марказий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда. Қозоғистон ва Озарбайжон сўнгги вақтларда Каспий денгизининг транзит имкониятидан янада кенг фойдаланиш устида иш олиб бормоқда.

 

Аввалроқ Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланиши тўғрисида хабар берилганди.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия Каспий денгизи орқали савдони янада кенгайтирмоқчи | Zamon.uz