Путин G20 саммитига таклифни қабул қилди
Саммит 15—16 ноябрь кунлари Бали оролида бўлиб ўтади.

Россия президенти Владимир Путин индонезиялик ҳамкасби Жоко Видодонинг 15—16 ноябрь кунлари Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклифини қабул қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Кремл Путиннинг G20 саммитида иштирок этишини тасдиқлаган.
Президент матбуот хизмати шунингдек, Видодонинг Ғарб давлатлари томонидан босим ўтказилаётганига қарамай, Путинни саммитга таклиф қилганини алоҳида таъкидлади.








