Ўзбекистон

Тадбиркорга енгиллик яратмасдан туриб, натижага эришиб бўлмайди — Шавкат Мирзиёев

Прeзидент инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Тадбиркорга енгиллик яратмасдан туриб, натижага эришиб бўлмайди — Шавкат Мирзиёев

 

Бугун, 27 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.


Бу йил Тошкентда қарийб 4 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 500 дан зиёд лойиҳа режалаштирилган. Бугунги кунга келиб, шундан 1 миллиард 500 миллион доллари ўзлаштирилган. 120 миллион долларлик 71 та лойиҳа ишга туширилиб, 5 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган. Умумий миқдори 2 миллиард 300 миллион долларлик яна 450 та лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда.


Давлат раҳбари биринчи ярим йилликдаги кўрсаткичлар етарли эмаслигини таъкидлаб, кечикаётган лойиҳаларнинг муаммосини ҳал қилиш, инвестициялар жалб этишни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.


Тақдимотда “Янгиҳаёт” индустриал технопаркида олиб борилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.


Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 4 февралдаги қарорида белгиланган эди. Ушбу технопарк учун 210 гектар майдон ажратилган. Бош режа ишлаб чиқилиб, бугунги кунда муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш бошланган.


Президент бу ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан муҳим лойиҳа эканини таъкидлади.


“Ҳеч қайси давлатда тадбиркорга енгиллик яратмасдан туриб, натижага эришиб бўлмайди. Бу технопарк тадбиркорлар учун қулай майдон бўлиши керак. Импорт ўрнини босадиган, кўпроқ одамларни иш билан таъминлайдиган лойиҳаларга эътибор қаратиш керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.


Биринчи босқичда технопаркнинг 110 гектар майдони аукционда сотилган. Уларда ошхона жиҳозлари, қандолатчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, полиэтилен ва металл буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳалари жойлаштирилган. Умуман, технопаркда ташкил этиладиган корхоналарда 20 минг иш ўрни яратилиши мўлжалланган.


Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ҳам имкониятлар катта. Ўтган беш ойда бу соҳада 5 минг 500 та лойиҳа доирасида 183 мингта иш ўрни яратилган.


Давлат раҳбари аҳолининг талаби ва имкониятлари ўсиб бораётганини, шундан келиб чиқиб, хизматларни кенг кўламда ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Ёшларни бу соҳа бўйича ўқитиб, хизматлар сифатини ва бандликни ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тадбиркорга енгиллик яратмасдан туриб, натижага эришиб бўлмайди — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz