Украинага ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари берилади
АҚШ шу ҳафтада бу ҳақда расман эълон қилади.

АҚШ Украинага ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беради. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Телеканал манбаларига кўра, ушбу ҳафтада Вашингтон “ер-ҳаво” туридаги тизимларни сотиб олганини эълон қилади ва Киевга тақдим этади. Бундан ташқари, радарлар ва артиллерия снарядлари ҳам етказиб берилади.
Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари асосан ўрта ва катта масофага учадиган ракеталардан иборат бўлади. CNN ушбу турдаги қуроллар Украина томонидан анча олдин сўралганига эътибор қаратган. Киев NASAMS тизимларига қизиқиш билдирган, у 160 километр узоқликдаги марраларни йўқ қила олади.
Аввалроқ Вашингтон Украинага замонавий реактив тизимларни тақдим этганди.







