Жаҳон

АҚШ Украинанинг йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишига шубҳа билдирди

CNN  телеканали қатор амалдорлар орасида бу бўйича сўровнома ўтказган.

АҚШ Украинанинг йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишига шубҳа билдирди

 

Оқ уй вакилларининг аксарияти Украинанинг йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишига ишонмайди. Бу CNN ўтказган сўровнома натижаларига кўра аниқланди.

 

Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ президентининг маслаҳатчилари Зеленскийнинг жорий вазиятга бераётган баҳосини ўзгартириш ва уни айрим ҳудудларни ён беришга кўндириш масаласини кўриб чиқмоқда. Аммо бу Киевга босим ўтказиш зарурлигини англатмайди ва Вашингтон Украинадан ён беришларни талаб қилмайди.

 

Шу билан бирга администрациядаги ҳамма ҳам украин армияси истиқболига салбий қарамаяпти. Масалан, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан украиналик ҳамкасблари билан доимий мулоқотда бўлиб турибди.

 

“Украина бу ҳудудларни қайтариб олиши тўлиқ бизнинг қўллаб-қувватлашимизга боғлиқ”, – деган номи сир қолишни истаган конгрессменлардан бири.

 

Ўз навбатида Пентагон вакили а бошқа манбалар Киевнинг йўқотилган ҳудудларни қайтариб олиши учун катта кучларни жалб қила олишига шубҳа билдирган.

 

Аввалроқ Вашингтон Украинага ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари бериши тўғрисида хабар берилганди.

 

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.