БМТ дунёдаги гиёҳвандлар сонини очиқлади
Ташкилотнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси бу бўйича махсус ҳисобот эълон қилди.

Дунёда 15-64 ёшлилар орасидаги гиёҳвандлар сони 284 миллион кишига етди. Бу ҳақда БМТ наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботида сўз боради.
Унга кўра, 2010 йилдан 2020 йилгача наркотик моддалар истеъмоли 26 фоизга ошган. Бу 15-64 ёшидаги сайёра аҳолисининг 5.6 фоизи гиёҳванд эканлигини англатади.
Бундан ташқари, дунёда гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш ортидан пайдо бўладиган касалликларга чалинганлар сони ҳам кўпайган. (сўнгги 10 йилда 38.6 миллион кишига ошган).
Гиёҳвандларнинг аксарияти даволаниш бўйича қийинчиликларга дуч келган.
Аввалроқ Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатаётган асосий фактор очиқланганди.







