Ўзбекистон

Самарқандда йўл бўйидаги дўкон ёниб кетди

Оқибатда дўкон биноси ва ундаги маҳсулотларга зарар етган.

Самарқандда йўл бўйидаги дўкон ёниб кетди

 

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 27 июнь куни савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, соат 22:44 да Пастдарғом тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-46 автомобил йўлининг 25-километрида жойлашган, якка тартибдаги тадбиркор 1989-йилда туғилган фуқаро Ш. У. га тегишли енгил конструкцияли савдо дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида туман ФВБга  хабар келиб тушган.

 

Ёнғинни бартараф этишга ФВБнинг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Улар соат 22:47 да воқеа жойига етиб бориб, 23:06 да олов қуршаб олинган ва ёнғин соат 00:11 да бартараф этилган. 

 

Дастлабки маълумотларга кўра, омборхона ва савдо дўконининг тахминан 100 квадрат метр майдонида шифт, том қисми ва унинг ичидаги аралаш маҳсулотлари ёниб зарарланган. 

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Самарқандда йўл бўйидаги дўкон ёниб кетди | Zamon.uz