Тошкентда “Қўйлиқ” бозори олдидаги йўл ёпилди
Шаҳар ҳокимлиги чеклов сабабини маълум қилди.

Тошкент халқа автомобиль йўли Сергели-Роҳат йўналишининг “Қўйлиқ” деҳқон бозори қаршисидаги қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бунга мазкур ҳудудда олиб борилаётган йўл-қурилиш ишлари сабаб бўлган.
“Бу вақт давомида автомобиллар Тошкент халқа автомобил йўли ва “Қўйлиқ” деҳқон бозори оралиғида ташкил этилган қўшимча йўлдан фойдаланишлари мумкин”, — дейилади хабарда.








