Ўзбекистон

Тошкентнинг 12 та тарихий дарвозаси эскизлари намойиш этилди—фото

Шаҳар ҳокими ўринбосари қадимий дарвозаларни қайта тиклаш бўйича йиғилиш ўтказди.

Тошкентнинг 12 та тарихий дарвозаси эскизлари намойиш этилди—фото

 

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фахриддин Давруков раислигида Тошкентнинг 12 та тарихий дарвозаларини қайта тиклаш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.


Учрашувнинг биринчи қисмида қадимги дарвозага шартли равишда ўхшаш замонавий иншоотни қуриш, дарвозалар ўрнидаги қурилмалар тақдири, дарвозаларни атрофдаги бинолар, йўллар, боғлар, каналлар билан оптимал тарзда бирлаштириш каби консептуал масалалар муҳокама қилинган.

 

Тадбирнинг иккинчи қисмида Ягона буюртмачи хизмати Инжиниринг компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқилган. Компания таклифларини келгуси иш учун замин сифатида қабул қилишга қарор қилинган.


“Ҳар бир масала юзасидан таклифлар билдирилди, фикр-мулоҳазалар тўпланди. Ишчи гуруҳ оптимал ечим ишлаб чиқиш учун йиғилишларни давом эттиради, унинг натижалари ҳақида яна хабар берилади”, — дейилади хабарда.


Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг 12 та дарвозасини қайта тиклаш лойиҳаси Президентнинг “2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги Давлат дастурига мувофиқ амалга оширилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентнинг 12 та тарихий дарвозаси эскизлари намойиш этилди—фото | Zamon.uz