Европада коронавирус яна авж олмоқда
Белгия ва Францияда кунлик касалланиш ҳолати ортган.

Белгияда коронавирус ташхиси билан ҳар куни касалхонага ётқизилганлар сони бир ҳафта ичида 32 фоизга ошди. Бу эса COVID-19 тарқалиши тезлашаётганини билдиради.
Шу билан бирга, худди шу даврда коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг ўлим даражаси 18 фоизга камайган.
Яна бир қанча Европа мамлакатларида ҳам COVID-19 билан касалланиш даражаси ошиб бормоқда. Бир кун олдин Франция соғлиқни сақлаш вазири Брижит Бургуигнон французларни жамоат транспортида яна ниқоб тақишга чақирди. У инфекция тарқалишининг янги тўлқини туфайли ҳушёр бўлиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди. Мамлакатда ҳар куни 60 мингга яқин янги ҳолатлар қайд этилмоқда.








