Наманганда сомон ортилган автомашина бутунлай ёниб кетди
Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқда Наманган вилоятида 29 июнь куни Камаз автомашинаси ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 28 июнь куни соат 11:13 да Мингбулоқ тумани “Қўғаликўл” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи И. Р. исмли фуқарога тегишли (давлат рақами 40C706UA) “МЕRSEDES BENS 817” орқали 320 дона престланган сомонларни олиб кетаётган вақтида ёнғин содир бўлаётганлиги хақида хабар келиб тушган. Шунга асосан воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этишган.
Ёнғин оқибатида автомабиль тўлиқ ҳолда ва 200 дона прессланган сомонлари ёниб зарарланган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.








