Путин ва Раҳмон нималар ҳақида гаплашди?
28 июнь куни Россия ва Тожикистон етакчилари музокара ўтказди.

Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон 28 июнь куни Душанбеда музокаралар ўтказди. Унинг якунлари бўйича Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Икки давлат раҳбарлари Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратган. Томонлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва афғон-тожик чегарасини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган. Владимир Путин Москванинг Афғонистондаги барча кучлар билан мулоқот ўтказаётганини эслатиб ўтган.
"Тожикистон ва Россия етакчилари бугунги куннинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда бундан буён хам маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий кенгайтириш зарурлигини қайд этди" ,— дейилади хабарда.
Шунингдек, Эмомали Раҳмон икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилнинг дастлабки беш ойида 50 фоизга ошганини маълум қилган.
Аввалроқ Путиннинг Туркманистонга бориши тўғрисида хабар берилганди.







